Иқтисод

Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган колбаса Оман ва БААга экспорт қилинади

© Sputnik / Антон ДенисовГотовая мясная продукция на заводе по производству сырокопченых колбас
Готовая мясная продукция на заводе по производству сырокопченых колбас - Sputnik Ўзбекистон
Обуна бўлиш
Yandex newsTelegram
Тошкент шаҳар ҳокимлиги янги колбаса ишлаб чиқариш чехини қуриш учун рухсатнома берди.

ТОШКЕНТ, 19 июл — Sputnik. Muratti корхонаси томонидан ишлаб чиқарилган колбаса маҳсулотлари Оман ва Бирлашган Араб Амирлигига экспорт қилинади, деб хабар қилди Podrobno.uz интернет нашри.

Фермерское хозяйство в Крыму - Sputnik Ўзбекистон
Иқтисод
Пишлоқ, колбаса ва музқаймоқ учун импорт акцизлари 2 баравар камаяди

Корхона маҳсулот ишлаб чиқариш ҳажмини кунига икки тоннадан тўрт тоннагача оширишни режалаштирган. Бунинг учун БААдан 1,7 миллион долларлик молиявий ресурслар жалб қилинди.

Араб Амирлик мутахассислар Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган маҳсулотларни текшириб чиқишгандан сўнг қўшма ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш таклиф қилинди. Унинг сифати ва нархи, Хитой импорти билан солиштирилганда, меҳмонларга тўлиқ маъқул бўлди.

Тошкент шаҳар ҳоким вазифасини бажарувчи Жаҳонгир Ортиқхўжаев ўтган ҳафтада ўтказилган учрашув чоғида Учтепа туманида ишлаб чиқаришни кенгайтириш мақсадида ер участкасини ажратиш масаласини кўриб чиқди.

Янгиликлар лентаси
0