Жамият

Ўзбекистонда собиқ маҳкумлар ижтимоий ҳимоя қилинади

© Sputnik / Максим Блинов / Фотобанкка ўтишЗаключенный исправительной колонии во время работы
Заключенный исправительной колонии во время работы - Sputnik Ўзбекистон
Обуна бўлиш
Yandex newsTelegram
Озодликдан маҳрум этиш жойларидан озод қилинган шахсларни реабилитация қилиш ва ижтимоий мослаштириш марказлари ташкил этилади.

ТОШКЕНТ, 19 июл - Sputnik. Озодликдан маҳрум этиш жойларидан озод қилинган шахсларнинг ижтимоий ҳимоя қилинишини ташкил этиш ва таъминлаш, тегишли тартибда кийим-кечак, озиқ-овқат ва турар жой учун бир марталик тўланадиган нафақа пули берилади. Бу ҳукумат қарорида кўзда тутилган.

Ҳужжат республика миллий қонунчилик базасида эълон қилинди.

Қарорга мувофиқ, ушбу йўналишдаги ишларни амалга ошириш бўйича 2018-2022 йилларга мўлжалланган “Йўл харитаси” тасдиқланди.

Пресс-конференция представителей Human Rights Watch на тему: «Августовский конфликт на Южном Кавказе и права человека» - Sputnik Ўзбекистон
Жамият
HRW: Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари борасида янги саҳифа очди

2019 йил 1 январдан бошлаб жазони ижро этиш муассасаларида тўлиқ ижтимоий мослаштириш мақсадида маҳкумларни тизимли ўрганиш ва уларнинг онгини ўзгартиришга қаратилган тарбиявий ишларнинг ягона комплекс тизими жорий этилади.

Қарор билан, шунингдек, озодликдан маҳрум этиш жойларидан озод қилинган шахсларни реабилитация қилиш ва ижтимоий мослаштириш марказлари ташкил этилади.

Қарорга мувофиқ, маҳкумларга шахсий ҳужжатларни тиклаш ва паспорт олишда ёрдам кўрсатилади, уларнинг пенсия суғуртаси, меҳнат дафтарчасини расмийлаштириш шахс жазони ижро этиш муассасаларидан озод қилингунга қадар амалга оширилади.

Маълумотларга кўра, кейинги 15 йил давомида республикада маҳбуслар сони икки баравардан кўпроққа камайган.

Янгиликлар лентаси
0