Президент Фанлар академиясининг Ядро физикаси институтига ташриф буюрди

© Пресс-служба президента УзбекистанаПрезидент Шавкат Мирзиёев 20 июль куни Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Ядро физикаси институтига ташриф буюрди.
Президент Шавкат Мирзиёев 20 июль куни Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Ядро физикаси институтига ташриф буюрди. - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Давлат раҳбари Ядро физикаси институти жойлашган Улуғбек шаҳарчасининг Бош режасини ишлаб чиқиш бўйича топшириқ берди.

ТОШКЕНТ, 20 июл – Sputnik. Президент Шавкат Мирзиёев 20 июль куни Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Ядро физикаси институтига ташриф буюрди. Бу ҳақда президент матбуот хизмати хабар берди.

“Энергия ҳосил қилувчи қувватларни кўпайтириш, энергетика соҳасини диверсификация қилиш мақсадида мамлакатимизда атом энергия станцияси қуришга киришилди. Юқори технологияларга асосланган бу вазифани амалга ошириш учун замонавий билимларни чуқур эгаллаган мутахассислар талаб этилади. Шу боис Тошкентда Москва муҳандислик-физика институти филиалини очиш мўлжалланмоқда. Ушбу таълим муассасасини Ядро физикаси институти ҳудудида жойлаштириш режалаштирилмоқда”,- дейилади хабарда.

Участок изготовления топливных таблеток диоксида урана - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистонда  Атом энергетикасини ривожлантириш агентлиги ташкил этилади

Президент Шавкат Мирзиёев шу борадаги лойиҳалар билан танишди. Ўқув бинолари ва лабораторияларни жаҳон стандартлари асосида қуриш, энг замонавий технологиялар билан жиҳозлаш зарурлигини таъкидлади.

Давлат раҳбари Ядро физикаси институти жойлашган Улуғбек шаҳарчасининг Бош режасини ишлаб чиқиш бўйича топшириқ берди.

“Бу шаҳарча олимлар шаҳарчаси бўлиши керак. Яқин вақтларда бу ерга бошқа илмий-тадқиқот институтларини ҳам кўчирамиз. Олимлар учун, илм-фан ривожи учун ҳамма шароитларни яратиб берамиз”, деди Шавкат Мирзиёев.

Президент шаҳарча ҳудудини кенгайтириб, институтлар учун бинолар, янги уй-жойлар, мактаб ва дам олиш масканлари қуриш, шаҳар маркази билан транспорт қатновини яхшилаш, ер усти метроси олиб келиш зарурлигини таъкидлади.

Янгиликлар лентаси
0