Жамият

Ўзбекистонда илмий ишланмаларни қўллаб-қувватлаш учун 100 млн доллар ажратилади

© Пресс-служба президента Узбекистана Шавкат Мирзиёев посетил Институт ядерной физики Академии наук Республики Узбекистан
 Шавкат Мирзиёев посетил Институт ядерной физики Академии наук Республики Узбекистан - Sputnik Ўзбекистон
“Ҳар бир илмий ишга маҳсулот сифатида қаралиши, унинг харидори олдиндан аниқ бўлиши керак”, - деди Шавкат Мирзиёев.

ТОШКЕНТ, 20 июл — Sputnik. Президент Шавкат Мирзиёев Ядро физикаси институтида  Фанлар академияси ва илмий-тадқиқот институтлари вакиллари, академиклар, олимлар, ёш тадқиқотчилар билан мулоқот қилди, деб хабар қилди президент матбуот хизмати.

Президент Шавкат Мирзиёев 20 июль куни Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Ядро физикаси институтига ташриф буюрди. - Sputnik Ўзбекистон
Жамият
Президент Фанлар академиясининг Ядро физикаси институтига ташриф буюрди

Республикада илм-фанни ривожлантиришга катта эътибор қаратилаётгани, кейинги бир йилда президентнинг соҳага доир 11 фармон ва қарори қабул қилингани қайд этилди. Лекин фан билан ишлаб чиқариш ўртасидаги интеграция паст даражада қолаётгани, илмий изланишлар етарлича қўллаб-қувватланмаётгани танқид қилинди.

“Ҳар бир илмий ишга маҳсулот сифатида қаралиши, унинг харидори олдиндан аниқ бўлиши керак”, - деди Шавкат Мирзиёев.

Президент илмий ишланмаларнинг амалиётга татбиқ этилишини қўллаб-қувватлаш учун 100 миллион доллар грант ажратилиши, илмий-тадқиқот институтлари ходимларининг ойлик маошлари бир неча баробар оширилишини маълум қилди.

Куни кеча президентнинг "Ўзбекистон Республикасида атом энергетикасини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги фармони қабул қилинди. Унга мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси ҳузурида Атом энергетикасини ривожлантириш агентлиги ташкил этилди.

Учрашувда бу борадаги ишларни амалга ошириш, кадрлар тайёрлаш, илмий ишланмалар яратиш ва соҳага татбиқ этиш масалалари тўғрисида фикр алмашилди.

Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала