Жамият

Депутат арзон уй-жойлар нархи борасида Тошкент ҳокимидан тушунтириш беришни сўради

© Sputnik / Максим Блинов / Фотобанкка ўтишМигранты на стройке
Мигранты на стройке - Sputnik Ўзбекистон
"Президент қарори доирасида, солиқ ва бошқа тўловлардан бир қатор имтиёзларга эга бўлган ташкилотлар томонидан уй-жойга муҳтож, етим-есир ёки кам таъминланган аҳоли вакиллари учун қурилаётган уй-жойлар худди шундай сифат ва кафолатга эга бошқа уй-жойлардан кўра қимматроққа тушмоқда", деб ёзади депутат

ТОШКЕНТ, 21 июл – Sputnik. Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати, ЎзЛиДеП фракцияси аъзоси Расул Кушербаев фуқаролардан тушаётган шикоят ва мурожаатлар асосида Тошкент ҳокими вазифасини бажарувчи Жаҳонгир Ортиқхўжаев ва “Ўзшаҳар қурилиш инвест" ИК директори З.Нарзуллаевга Тошкент шаҳрининг Сергели туманида аҳолини арзон уй-жойлар билан таъминлаш мақсадида қурилаётган уй-жойлар нархи юзасидан депутатлик сўрови юборди. Бу ҳақда депутат ўзининг Facebookдаги саҳифасида маълум қилди.

“Сергели туманида бунёд этилаётган арзон уй-жойларга талабгор фуқаролар ўз мурожаатларида, бадал пулини тўлаган вақтда уйларнинг бир кв метр нархи 2 841 170 сўм бўлганлиги, орадан 5 ой ўтгач эса нарх 3 981 697 минг сўмга ёки (40,1 фоизга) ошириб юборилганлигини билдиришган”, — деб ёзади депутат ўз сўровида.

Унинг ёзишича, Тошкент шаҳрида арзон бўлмаган уй-жойлар қуриш ва сотиш билан шуғулланаётган бошқа ташкилотларда эса OLX.UZ интернет тармоғида берилган эълонларга кўра, уй-жойнинг бир кв. метр учун нархи 3,3 млн ва 3,5 млн атрофида эканлигини кўриш мумкин. Масалан, “ELITE COMPLEX” ташкилоти аҳоли уй-жойларини қуришни калити билан кв. метри учун 3,5 млн сўм нархда таклиф этмоқда.

"Бундан кўриниб турибдики, Президент қарори доирасида, солиқ ва бошқа тўловлардан бир қатор имтиёзларга эга бўлган ташкилотлар томонидан уй-жойга муҳтож, етим-есир ёки кам таъминланган аҳоли вакиллари учун қурилаётган уй-жойлар худди шундай сифат ва кафолатга эга бошқа уй-жойлардан кўра қимматроққа тушмоқда. Ваҳоланки, давлатимиз раҳбари аҳолини уй-жой билан таъминлашда асосий эътибор оилада бир оила аъзоси ишлаганда ҳам унинг ойлик даромади кредитга олинаётган уйни қоплашга етиши лозимлигини таъкидлаб ўтган эдилар", — деб ёзади Расул Кушербаев.

Интерьер квартиры - Sputnik Ўзбекистон
Иқтисод
Ўзбекистонда арзон уй-жойлар учун дастлабки бадал суммаси камайтирилди

Депутатнинг таъкидлашича, айни вақтда Сергели туманида қурилаётган 43,57 кв метр уй-жойга бошланғич бадал тўланганидан сўнг имтиёзли даврда бир ой учун кредит фоизи тўловининг ўзиёқ 800 минг сўм атрофида бўлса, имтиёзли даврдан сўнг 1 млн 464 минг сўмга айланмоқда. Худди шундай 79,6 кв метрли уй-жой эса бадал тўланганидан сўнг кредитни қоплашга имтиёзли даврда ҳар ойда 1 млн 720 минг сўм, имтиёзли даврдан кейин эса 3 млн 160 минг сўмга айланмоқда. Бундай уй жойларни олишга талабгор кам таъминланган оилаларда эса аксарият ҳолларда ойлик даромади ҳар бир оила аъзоси жон бошига ҳисоблаганда энг кам ойлик иш ҳақининг бир бараваридан ортиқча бўлмайди.

Депутат Жаҳонгир Ортиқхўжаевдан Тошкент шаҳрининг Сергели туманида аҳоли учун қурилаётган арзон уй-жойларнинг нархи, шу жумладан бошқа ташкилотлар қураётган уй-жойларга нисбатан қимматлиги юзасидан асослантирилган тушунтириш беришингизни ва мазкур муаммони ҳал қилиш бўйича кўрилаётган чоралар ҳақида ахборот тақдим этишни сўраган.

Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала