Жамият

Халқ банки Сбербанк билан ҳамкорлик бўйича келишув имзолади

© Sputnik / Наталья Селиверстова / Фотобанкка ўтишСбербанк России
Сбербанк России - Sputnik Ўзбекистон
2018 йил май ойида Халқ банки ҳамда Қозоғистоннинг энг йирик банкларидан бири Халк Банк (Халқ банки) ўртасида аҳдлашув меморандуми имзоланган эди.

ТОШКЕНТ, 21 июл – Sputnik. Акциядорлик тижорат Халқ банки ва Сбербанк ўртасида ўзаро аҳдлашув меморандуми имзоланди. Бу ҳақда Халқ банки ахборот хизмати хабар қилди.

Ушбу меморандумга асосан, икки мамлакат ўртасида халқаро қарз бозорида ҳамкорлик қилиш ва бошқа инвестицион банк операцияларини ҳамда халқаро тўловларни амалга ошириш мумкин бўлади.

Шунингдек, савдони молиялаштириш соҳасида фаолиятни амалга оширишда, иқтисодий, молиявий шароит ва ундаги ўзгаришларни инобатга олган ҳолда тажриба ва маълумотлар алмашишда ҳамкорлик алоқалари йўлга қўйилади.  

“Умуман олганда Халқ банки ва Сбербанк ўртасида тузилган ушбу аҳдлашув меморандуми икки томон манфаатларига хизмат қилади”, - дейилади хабарда.

Маълумот учун, 2018 йил май ойида Халқ банки ҳамда Қозоғистоннинг энг йирик банкларидан бири Халк Банк (Халқ банки) ўртасида аҳдлашув меморандуми имзоланган эди.

Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала