Ўзбекистонда Россия ядро университети филиали ташкил этилади

© Sputnik / Alexandr Krjazhev / Медиабанкка ўтишКоллайдеры в институте ядерной физики в Новосибирске
Коллайдеры в институте ядерной физики в Новосибирске - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Филиал ядро энергетикаси ва иссиқлик физикаси соҳасида муҳандис-техник ходимларни тайёрлайди, шунингдек ядро физикаси соҳасида фундаментал ва амалий илмий тадқиқотларни олиб боради.

ТОШКЕНТ, 21 июл – Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Тошкент шаҳрида “ММФИ” миллий тадқиқот ядро университети” федерал давлат автоном олий таълим муассасасининг филиалини ташкил этиш ва унинг фаолиятини ташкиллаштириш тўғрисидаги қарорни имзолади.

Президент Шавкат Мирзиёев 20 июль куни Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Ядро физикаси институтига ташриф буюрди. - Sputnik Ўзбекистон
Президент Фанлар академиясининг Ядро физикаси институтига ташриф буюрди

Филиал ядро энергетикаси ва иссиқлик физикаси соҳасида муҳандис-техник ходимларни тайёрлайди, шунингдек ядро физикаси соҳасида фундаментал ва амалий илмий тадқиқотларни олиб боради.

Филиал таълим фаолиятини 2019/2020-ўқув йилидан бошлайди. Таълим асосий муассаса тасдиқлаган ўқув режалари ва дастурлари бўйича олиб борилади.

“ММФИ” филиалига қурилиши тугалланмаган радиокимё мажмуаси ва унга туташ ҳудудлар берилади. Бу ерда бинолар реконструкцияси ҳамда талабалар ва ўқитувчилар яшаши учун ётоқхонани тайёрлаш ишлари бошланади.

Давлат гранти асосида таҳсил олган филиал битирувчилари Ўзбекистон ишлаб чиқариш-саноат ташкилотларида энг камида беш йил ишлаб бериш шарти билан ишга тақсимланади.

Янгиликлар лентаси
0