Дунёда

Рахмат Акилов умрининг қолган қисмини энг қаттиққўл қамоқхонада ўтказади

© Sputnik / Андрей Стенин / Фотобанкка ўтишКамера заключения
Камера заключения - Sputnik Ўзбекистон
Стокхолмда теракт уюштирган Рахмат Акилов умрининг қолган қисмини Швециянинг энг қаттиққўл қамоқхонасида якка камерада ўтказади.

ТОШКЕНТ, 22 июл – Sputnik. Юк машинасини одамлар устига ҳайдаган Рахмат Акиловга бир умрлик қамоқ жазоси берилди, деб хабар қилмоқда Швециянинг SVT телеканали.

Эслатиб ўтамиз, 2017 йилнинг апрел ойида Стокхолмда Акилов уюштирган терактда 5 киши қурбон бўлган 15 киши жароҳатланган эди.   

Рахмат Акилов бир умрлик қамоқ жазосини "Кумла" қамоқхонасининг махсус бўлимида ўтказади. Ҳуқуқни сақлаш органлари хулосасига кўра, Акилов қамоқхонадан қочишга уриниши мумкин, шу сабабдан у Швециянинг энг ишончли қамоқхонасига жойлаштирилган.

Шунингдек, бошқа маҳбуслар онгини ўзининг зарарли ғоялари билан “заҳарламаслиги учун”, террорчига маҳбуслар билан мулоқот таъқиқланган, дейилган телеканал хабарида.

Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала