ТОШКЕНТ, 22 июл – Sputnik. Юк машинасини одамлар устига ҳайдаган Рахмат Акиловга бир умрлик қамоқ жазоси берилди, деб хабар қилмоқда Швециянинг SVT телеканали.
Эслатиб ўтамиз, 2017 йилнинг апрел ойида Стокхолмда Акилов уюштирган терактда 5 киши қурбон бўлган 15 киши жароҳатланган эди.
Рахмат Акилов бир умрлик қамоқ жазосини "Кумла" қамоқхонасининг махсус бўлимида ўтказади. Ҳуқуқни сақлаш органлари хулосасига кўра, Акилов қамоқхонадан қочишга уриниши мумкин, шу сабабдан у Швециянинг энг ишончли қамоқхонасига жойлаштирилган.
Шунингдек, бошқа маҳбуслар онгини ўзининг зарарли ғоялари билан “заҳарламаслиги учун”, террорчига маҳбуслар билан мулоқот таъқиқланган, дейилган телеканал хабарида.