Ҳодисалар

Фирибгарлик қилиб 82 минг долларни ўзлаштириб юборган аёл ушланди

© Sputnik / Павел ЛисицынЖенщина в наручниках
Женщина в наручниках - Sputnik Ўзбекистон
Учтепа туманида яшовчи аёл чет элдан парфюмерия маҳсулотларини олиб келиб беришни ваъда қилган

ТОШКЕНТ, 24 июл – Sputnik. Тошкентда бир аёлдан 82 минг доллар пул олиб ўз эҳтёжлари йўлида ишлатиб юборган аёл ушланди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси хабар қилди.

Хабарда айтилишича, Тошкент шаҳрининг Чилонзор туманида 9 июль куни туман ИИБга Г.Х. исмли аёл мурожаат қилган. Мурожаатга кўра, 2016 йил охири 2017 йил бошларида Учтепа туманида яшовчи Д.Х. исмли аёл унга чет элдан парфюмерия маҳсулотларини олиб келиб беришни ваъда қилиб 82 минг доллар пулини олган. Аммо у ваъдасини бажармай пулларни ўз эҳтиёжлари йўлида ишлатиб юборган.

Ҳозирда Д.Х. ушланган.

Аввалроқ Тошкентда Украина фуқароси билан 2 миллион долларлик шартнома тузиб, пулни бериш ўрнига уни ўзлаштириб юборган шахс қўлга олингани хабар қилинганди.

Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала