Самарқанддаги ўқувчиларга зўравонлик қилинган мактабга махсус ишчи-гуруҳ юборилди - ХТВ

© Sputnik / Михаил Воскресенский / Медиабанкка ўтишКолычевский интернат для детей с задержкой развития
Колычевский интернат для детей с задержкой развития - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Халқ таълими вазирлиги ҳар қандай кўринишдаги зўравонликка қарши эканлигини билдирди

ТОШКЕНТ, 24 июл – Sputnik. Халқ таълими вазирлиги Самарқанд шаҳридаги 64-сонли алоҳида шароитларда таъминлаш, тарбиялаш ва таълим беришга муҳтож ўғил болалар учун ихтисослаштирилган мактаб-интернатдаги ҳолатни ўрганиб чиқиш учун ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар вакиллари билан ҳамкорликда вазирликнинг махсус ишчи гуруҳини юборди. Бу ҳақда вазирлик матбуот хизмати маълум қилди.

“Халқ таълими вазирлигининг махсус ишчи гуруҳи ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари вакиллари билан биргаликда суриштирув ишларини олиб боришади ва ўрганиш натижаларига кўра ҳуқуқбузарликка алоқадор барча шахслар Ўзбекистон Республикаси қонунчилигида белгиланган  тартибда жавобгарликка тортилади”, - дейилади вазирлик баёнотида.

Аввалроқ ОАВда мазкур мактаб-интернатда ўқувчи болалар қийноққа солиниши  ҳақида мақола эълон қилинган ва бу борада Ўзбекистон Бош прокуратураси мактаб-интернат директори ва ходимларига нисбатан жиноят иши қўзғатилганини маълум қилганди.

Преступник за решеткой - Sputnik Ўзбекистон
Самарқанддаги мактаб-интернат директори ва ходимларига нисбатан жиноят иши қўзғатилди

Самарқанд шаҳридаги 64-сонли алоҳида сақлаш шароитлари, тарбия ва таълимга муҳтож ўғил болалар учун ихтисослашган мактаб-интернат оғир хулқ-атворга эга, узоқ муддат ҳисобда турган, Ўзбекистон Республикаси Қонунларига кўра ҳуқуқбузарлик содир этган, бироқ жиноий жавобгарликка тортиш ёшига етмаган 11−16 ёшдаги вояга етмаган болалар жойлаштириладиган ягона муассаса ҳисобланади.

Шунингдек бу ерга индивидуал профилактик ишлар олиб борилганига қарамасдан ҳуқуқбузарлик ёки бошқа ғайри ижтимоий ҳаракатларни содир этишда давом этувчи болалар ҳам келтирилади. Бугунги кунда мактаб-интернатда жами 109 нафар ўқувчи, 44 нафар ўқитувчи ва 34 нафар техник ходим мавжуд.

Халқ таълими вазирлиги ҳар қандай кўринишдаги зўравонликка қарши эканлигини билдирди ҳамда жамоатчилик (ота-оналар, ўқитувчилар, ўқувчилар ва бошқалар)ни зўравонлик ҳолатларини аниқлашда ҳушёр бўлишга ҳамда ҳуқуқбузарлик аниқланганда зудлик билан Халқ таълими вазирлиги ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларига хабар беришга чақирди.

Янгиликлар лентаси
0