Ҳодисалар

Сурхондарёда ЙТҲ оқибатида беш киши ҳалок бўлди

© PixabayЗнак аварийной остановки
Знак аварийной остановки - Sputnik Ўзбекистон
Сурхондарё вилоятининг Жарқўрғон тумани ҳудудида М41 "Бишкек-Душанбе" трассасида ВАЗ-2106 ва Chevrolet Matiz автомобиллари тўқнашиб кетган

ТОШКЕНТ, 24 июл — Sputnik. Сурхондарё вилоятида юз берган ЙТҲ оқибатида беш киши ҳалок бўлди ва бир киши жароҳатланди, деб хабар берди РИА Новости республика ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармасига таяниб.

Хабарда айтилишича, Сурхондарё вилоятининг Жарқўрғон тумани ҳудудида М41 "Бишкек-Душанбе" трассасида ВАЗ-2106 ва Chevrolet Matiz автомобиллари тўқнашиб кетган.

"Тўқнашув натижасида Chevrolet Matiz ҳайдовчиси ва йўловчиси ҳамда ВАЗ-2106нинг уч нафар йўловчиси оғир тан жароҳати оқибатида касалхонада вафот этди", - деб хабар қилган бошқарма.

ВАЗ-2106 ҳайдовчиси турли даражадаги тан жароҳати билан касалхонага ётқизилган. Ҳозирда ЙТҲ сабаблари ўрганилмоқда.

Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала