Молия вазирлиги асоссиз харажатларнинг олдини олди

© SputnikКупюры номиналом пятьдесят тысяч сумов
Купюры номиналом пятьдесят тысяч сумов - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Бюджет интизоми бузилиш ҳолатлари шу йил 1-ярим йиллигида 21,7 млрд сўмни ташкил этди.

ТОШКЕНТ, 24 июл — Sputnik. 2018 йил 1-ярим йиллигида Давлат бюджетидан маблағ билан таъминланадиган муассаса ва ташкилотларда ўтказилган молиявий назорати тадбирларида аниқланган хато ва камчиликлар бюджет интизомини бузиш ҳолатлари ўтган йилнинг мос даврига нисбатан кескин камайган. Бу ҳақда Молия вазирлиги ахборот хизмати хабар қилди.

Молия вазирлиги камомад ва ноқонуний харажатларни аниқлади

Хабарда айтилишича, бюджет интизоми бузилиш ҳолатлари 2018 йил 1-ярим йиллигида 21,7 млрд сўмни ташкил этди (2017 йилнинг мос даврида 48,1 млрд сўмни ташкил этган).

Бюджет интизоми бузилиш ҳолатларини камайиши бюджет маблағларини бошқариш ва бюджет ҳисобини юритиш бўйича бюджет ташкилотларининг молиявий фаолиятини доимий мониторинг қилиш, бюджет қонунчилигига риоя этиш бўйича профилактика ишларини олиб бориш, масофавий назоратни кенг кўламда қўллаш ва кам самарали тафтишларни қисқартириш юзасидан амалга оширилаётган чора-тадбирлар натижасидир.

Хусусан, бюджет ва бюджетдан маблағ олувчи ташкилотларнинг 2018 йил учун харажатлар сметасини меъёрий ҳужжатларга мувофиқлиги ва харажат турларини аниқ ҳисоб-китобларга асосланганлиги юзасидан олиб борилган камерал назорат тадбирлари натижасида харажатлар сметасига асоссиз киритилган 17,5 млрд сўм миқдоридаги харажатларни олди олиниб, бошқа зарур харажатларига йўналтирилди.

Янгиликлар лентаси
0