Қирғизистон президенти Шавкат Мирзиёевни туғилган куни билан табриклади

Oбуна бўлиш
Сооронбай Жээнбеков Шавкат Мирзиёевга мустаҳкамлик соғлик ва масъулиятли давлат фаолиятида муваффақиятлар тилади.

ТОШКЕНТ, 24 июл - Sputnik. Қирғизистон президенти Сооронбай Жээнбеков бугун, 24 июль куни телефон орқали мулоқотда Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевни туғилган куни билан табриклади. Бу ҳақда Қирғизистон президенти матбуот хизмати хабар берди.

Хабарда айтилишича, Сооронбай Жээнбеков Шавкат Мирзиёевнинг профессионаллиги, бой бошқарув тажрибаси ва мавжуд муаммоларни ҳал қилишга конструктив ёндашуви Ўзбекистон Республикасининг янада гуллаб-яшнашига ҳамда унинг халқаро майдондаги обрў-эътиборини мустаҳкамлашга хизмат қилишини таъкидлади.

“Қирғизистон ва Ўзбекистон ўртасидаги икки томонлама муносабатларни ривожлантиришга қўшган шахсий ҳиссангиз мамлакатимизда юксак қадрланади”, - деди Сооронбай Жээнбеков.

Визит президента Кыргызстана Сооронбая Жээнбекова в Узбекистан - Sputnik Ўзбекистон
Жээнбеков Қирғизистон Мирзиёевнинг ташаббусини тўлиқ қўллаб-қувватлашини билдирди

Қирғизистон президенти дўстлик ва ўзаро ҳурматга асосланган қирғиз-ўзбек муносабатлари бундан кейин ҳам икки мамлакат ўртасида аҳил қўшничиликни мустаҳкамлаш ва ўзаро манфаатли ҳамкорликни ривожлантиришга қаратилишини таъкидлади.

У шунингдек, қардош Ўзбекистонда ёзувчи Чингиз Айтматов таваллудининг 90 йиллиги кенг нишонланаётганини миннатдорлик билан эътироф этди.

Сооронбай Жээнбеков Шавкат Мирзиёевга мустаҳкамлик соғлик ва масъулиятли давлат фаолиятида муваффақиятлар тилади.

Янгиликлар лентаси
0