ИИВ тизимида янги лавозим тайинловлари амалга оширилди

© Sputnik / Алексей ДружининПортфель с документами
Портфель с документами  - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Жиззах вилояти Янгиобод тумани ва Қашқадарё вилояти Қарши тумани ички ишлар бўлимига бошлиқлар тайинланди

ТОШКЕНТ, 25 июл – Sputnik. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳудудий тизимларида раҳбарлик лавозимларига тайинловлар юз берди. Бу ҳақда  ИИВ расмий сайтида хабар берилди.

Хабар қилинишича, подполковник Умматқулов Рустамбек Убадуллаевич Жиззах вилояти Янгиобод тумани ички ишлар бўлими бошлиғи этиб тайинланган.

Шунингдек, подполковник Арсланов Баҳодир Эргашевич Қашқадарё вилояти Қарши тумани ички ишлар бўлимига бошлиқ этиб тайинланган.

Аввалроқ  Ўзбекистон Бош прокуратураси Жиззах вилояти Янгиобод тумани ички ишлар бўлими бошлиғи лавозимида ишлаган И.Сулаймоновга нисбатан фуқаро С.Қурбонбоевни уриб тан жароҳати етказгани учун жиноят иши қўзғатгани хабар қилинганди.

Янгиликлар лентаси
0