Самарқанд давлат университетида масофавий ўқитиш тизими йўлга қўйилади

© Сайт СамГуСамаркандский Государственный университет
Самаркандский Государственный университет - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
2018-2021 йилларда Самарқанд давлат университети фаолиятини янада такомиллаштириш бўйича комплекс чора-тадбирлар дастури тасдиқланди.

ТОШКЕНТ, 25 июл — Sputnik. Самарқанд давлат университети фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисидаги Ҳукумат қарори қабул қилинди, деб хабар қилди Адлия вазирлигининг "Ҳуқуқий ахборот" канали.

Ташкентский университет информационных технологий - Sputnik Ўзбекистон
Тошкент ахборот технологиялари университетида ўқитишнинг кредит тизими жорий этилди

Қарор билан 2018-2021 йилларда Самарқанд давлат университети фаолиятини янада такомиллаштириш бўйича комплекс чора-тадбирлар дастури тасдиқланди.

Дастурда, хусусан Университетда масофавий ўқитиш тизимини йўлга қўйиш назарда тутилган.

2018/2019 ўқув йилидан бошлаб Самарқанд давлат университети кадрлар буюртмачиларининг талабларидан келиб чиққан ҳолда, бакалавриат таълим йўналишлари ўқув режаларининг умумкасбий фанлари блокидаги мавжуд фанлар ҳажмини қисқартириш ҳисобига ихтисослик фанлари блокида мавжуд фанлар ҳажмини 30 фоизгача ошириб, ўқув режалари ва фан дастурларини ишлаб чиқади ҳамда амалиётга жорий этади.

Янгиликлар лентаси
0