ТИВ Россияга бораётганларга регистрация бўйича эслатма берди

© Sputnik / Андрей Александров / Медиабанкка ўтишРабота белорусской таможенной службы
Работа белорусской таможенной службы - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Россияга келганлар 3 кун ичида регистрация қилмаса, 2000 рублдан 5000 рублгача жарима жазоси қўлланилади.

ТОШКЕНТ, 26 июл – Sputnik. Россия Федерациясига вақтинча келаётган Ўзбекистон фуқаролари Россия Федерацияси давлат чегарасини кесиб ўтган кундан бошлаб 3 (уч) иш куни мобайнида Россия ИИВ миграция масалалари бўйича Бош бошқармаси ҳудудий бўлимларида рўйхатдан ўтишлари шарт. Бу ҳақда Ўзбекистон ТИВ маълум қилди.

Билдирилишича, уч кундан кам бўлган муддатга келувчилар учун рўйхатдан ўтиш талаб қилинмайди.

Юрист Ботиржон Шерматов - Sputnik Ўзбекистон
Россияга ишлаш учун кетаётганларга юрист Ботиржон Шерматов тавсиялари

“Россия Федерацияси ҳудудида ўрнатилган тартибларга риоя қилмаган шахсларга нисбатан Россия қонунчилигида белгиланган 2000 рублдан 5000 рублгача миқдорда маъмурий жарима жазоси қўлланилади, баъзи ҳолларда Россия ҳудудидан чиқариб юборилиши ҳамда Россия ҳудудига 5 йил муддатгача кириши тақиқланиши мумкин”, - дейилади ТИВ хабарида.

Вазирлик Ўзбекистон Республикасининг Россия Федерациясидаги элчихонаси расмий веб-саҳифасидан (www.uzembassy.ru) ёки элчихонанинг консуллик бўлимига +74992300076 телефон рақами орқали мурожаат қилиб батафсил маълумот олиш мумкинлигини билдирган.

Янгиликлар лентаси
0