Энди автомобилларни 30 кунга ижарага беришни нотариал тасдиқлаш талаб этилмайди

© uzbektourism.uzВ Узбекистане появиться услуга аренды автомобиля
В Узбекистане появиться услуга аренды автомобиля - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Автомототранспорт воситаларини ўттиз кунгача бўлган муддатга ижарага бериш шартномаларини нотариал тасдиқлаш шарт эмас.

ТОШКЕНТ, 27 июл — Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Иқтисодиётнинг жадал ривожланишини таъминлашга доир қўшимча чора-тадбирлар қабул қилиниши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисидаги қонунни имзолади, деб хабар қилди "Ҳуқуқий ахборот" канали. 

Автомобиль  BMW 511 - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистонда 527 ва 648 миллион сўмлик антиқа автомобиллар сотувга қўйилди

Қонун билан бир қатор қонунларга ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.

Хусусан, Фуқаролик кодексига киритилган ўзгартиришга мувофиқ эндиликда автомототранспорт воситаларини ўттиз кунгача бўлган муддатга ижарага бериш шартномаларини нотариал тасдиқлаш шарт эмас.

Енгил автомобиллар ва мототранспорт воситаларини ижарага бериш бўйича хизмат кўрсатадиган юридик шахслар жисмоний шахслар билан енгил автомобиллар ва мототранспорт воситаларини ўттиз кунгача бўлган муддатга ижарага бериш шартномаларини оддий ёзма шаклда тузишлари мумкин.

Мазкур ўзгартириш Адлия вазирлиги томонидан ижара бозорини ривожлантириш, жумладан ички ва ташқи туристлар учун автомобиль туризмини устувор ривожлантириш ва уларга қўшимча қулайликлар яратиш мақсадида таклиф этилган эди.

Янгиликлар лентаси
0