Кривошеев: ёшлар пул топиш илинжида "Ислом давлати" сафига қўшилмоқда

© SputnikВетеран ФСБ, директор Аналитического центра ветеранов госбезопасности "Вымпел" Сергей Кривошеев
Ветеран ФСБ, директор Аналитического центра ветеранов госбезопасности Вымпел Сергей Кривошеев - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Федерал хавфсизлик хизмати фахрийси, “Вымпел” давлат хавфсизлиги таҳлилий маркази директори Сергей Кривошеев Марказий Осиёдан фуқаролар “Ислом давлати” террорчилик уюшмаси сафига қўшилишининг асосий сабабларини сўзлаб берди.

Эксперт сўзларига кўра, биринчи навбатда, минтақадаги иқтисодий вазият ва ишсизлик Марказий Осиё ёшларини террорчилар томонида жанг қилишга ундамоқда.

Боевики группировки Талибан. Архивное фото - Sputnik Ўзбекистон
Қирғизистонда жангарилар лагерига йўл олган ўзбекистонлик шахс қўлга олинди

"Ҳозир, "Ислом давлати" гуруҳининг катта қисми Марказий Осиё республикалари чегаралари яқинига борган. Уларнинг ғояларидан таъсирланган ёки оддийгина пул топишни мақсад қилиб қўйган ёшлар ўз умрларини хавф остига қўйиб, террорчилар тарафида жанг қилиш учун кетмоқда. Ўзбекистонда бундай ҳолатларни олдини олиш бўйича кенг қамровли иш олиб борилмоқда. Хусусан, жанг қилган террорчилар суд қилинмоқда, тегишли профилактика ишлари амалга оширилмоқда. Бироқ бу муаммо ечимининг асосий  механизми - иқтисодий", - деб таъкидлади Кривошеев.

Бундан ташқари, махсус хизматлар фахрийси таъкидлашича, минтақанинг ваколатли органлари ўз фаолиятларини мувофиқлаштириб, террорчилар, айниқса интернетдаги ташвиқотларни чеклаш бўйича бошланган ишни давом эттиришлари зарур.

Кривошеев: одурманенная молодежь вступает в ИГ с целью подзаработать

Хусусан, июн ойи охирида Қирғизистон жанубида Афғонистондаги ИД террорчиларини тайёрлаш лагерига кетаётган ўзбекистонлик шахс қўлга олинди. Уни экстремизм ва терроризмга қарши кураш хизмати тезкор ходимлари қўлга олишди.

Янгиликлар лентаси
0