Дунёда

Москва циркида томоша вақти йўлбарс шерга ҳамла қилди

© Sputnik / Дмитрий КоробейниковАттракцион заслуженных артистов России Эдгарда и Аскольда Запашных "Среди хищников" в программе "Звезды цирка - 2001" на арене Большого Московского государственного цирка на проспекте Вернадского.
Аттракцион заслуженных артистов России Эдгарда и Аскольда Запашных Среди хищников в программе Звезды цирка - 2001 на арене Большого Московского государственного цирка на проспекте Вернадского. - Sputnik Ўзбекистон
Машҳур ҳайвон ўргатувчи Аскольд Запашный шер ва йўлбарс жангини тўхтатиш учун пистолетдан ўқ узишга мажбур бўлди.

ТОШКЕНТ, 29 июл – Sputnik. Бир неча кун олдин, Вернадский кўчасидаги Москва Катта циркига келган томошабинлар олдида шер ва йўлбарс орасида ҳақиқий жанг содир бўлди.

Машҳур ҳайвон ўргатувчи Аскольд Запашный уларни ажратиш учун дастлаб,  олишаётган йиртқичлар томон тумбаларни улоқтирди. Тумбалар иш бермагач, у нур ва шовқин чиқарувчи пистолетдан осмонга қарата ўқ узди. Қаттиқ гумбурлаш ҳайвонларни дарҳол тартибга солди.

“Бугун биринчи маротаба нур ва шовқин чиқарувчи қуролдан ўқ уздим. Худога шукур-ки, бу билан “жангга” қўшилмоқчи бўлаётган шер Филлипни тўхтатиб қолдим, лекин ҳаммаси силлиқ кечмади. Қурол дастлаб кийимга илашиб қолди, кейин қўлимдан тушиб кетди”, - деб ёзган Запашный ўзининг истаграмида.

Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала