Ўзбекистон ҳарбийлари Эльбрус чўққисни забт этишмоқда

© Sputnik / Денис АбрамовКонкурс IV Армейских международных игр «Эльбрусское кольцо»
Конкурс IV Армейских международных игр «Эльбрусское кольцо» - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Конкурс ҳакамлари Ўзбекистон ҳарбий жамоаси натижасини юқори баҳолашмоқда.

ТАШКЕНТ, 29 июл – Sputnik, Антон Курилкин. 28 июл шанба куни “Эльбрус ҳалқаси” - IV Халқаро Армия ўйинлари бошланди. Бу йил Ўзбекистон ҳарбийлари ушбу халқаро ўйинларда иккинчи маротаба иштирок этмоқда.

Конкурс ташкилотчилари хабарига кўра, айни дамда Россия, Хитой ва Қозоғистон ҳарбийлари етакчилик қилмоқда. Ўзбекистон ҳарбийлари ҳам муваффақиятли иштирок этмоқда. Танлов ҳакамлари айтишига қараганда, уларнинг натижалари етакчи уч жамоа натижасига жуда яқин.

Қирғизистонда ШҲТ мамлакатлари ўқув машғулотлари - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистон аскарлари Элбрусни “забт” этиш бўйча халқаро ҳарбийлар мусобақасида қатнашади

Шунингдек, ҳакамлар конкурсда иштирок этаётган Ҳиндистон ва Марокко жамоалари ҳам жуда юқори тайёргарлик даражасини намойиш қилаётганини қайд этишди.

Халқаро Армия ўйинлари Кабардин-Балкария республикаси, Эльбрус тоғи ёнидаги “Трескол” базасида бўлиб ўтмоқда. Танловнинг асосий қисми ҳали олдинда. Жамоалар яна бир неча босқичдан ўтишлари, жумладан Эльбрус чўққисини ҳам забт этишлари керак.

Эслатиб ўтамиз, ўтган йили Ўзбекистон ҳарбийлари “Эльбрус ҳалқаси” конкурсида тўртинчи ўринни эгаллашган эди.

Янгиликлар лентаси
0