Дунёда

Москвада лифтда ёш аёлни ялаган чет эллик қўлга олинди

© Sputnik / Владимир Федоренко / Фотобанкка ўтишРабота лифта в одном из московских домов
Работа лифта в одном из московских домов - Sputnik Ўзбекистон
Россия пойтахтининг шарқий қисмида полиция ходимлари турар-жой лифтида ёш аёлга шилқимлик қилишда гумонланаётган чет эл фуқаросини қўлга олди

ТОШКЕНТ, 31 июл - Sputnik. Москвада лифтда ёш аёлни ялаган чет эллик қўлга олинди, деб хабар бермоқда НТВ телеканали "Москва" шаҳар янгиликлари агентлигига таянган ҳолда

Нашрга бу ҳақда Москва шаҳар ҳуқуқ органлари хабар берган.

Салих Шамсунов - Sputnik Ўзбекистон
Миграция
Шамсунов: Россияда қамоққа олинган мигрантлар орасида ўзбеклар иккинчи ўринда

Таъкидланишича, 29 яшар москвалик аёл ўз уйида нотаниш эркак билан лифтда кўтарилаётган бўлган.

Лифт ҳаракатланаётган маҳалда нотаниш эркак қизнинг қўллари ва елкаларини ялаб, унга суйкала бошлаган ва қорни ҳамда сонларидан ушлаган.

Шунда аёл эркакни итариб юбориб, квартираси жойлашган 16-қаватда лифтдан чиққан. Нотаниш эркак эса тепага кўтарилган. Аёл шу ернинг ўзида полициячиларни чақирган.

Етиб келган тезкор гуруҳ аёл томонидан ишора қилинган эркакни қўлга олганлар. У 35 яшар Ўзбекистон фуқароси бўлиб чиққан. Юз берган ҳодиса юзасидан текширув ўтказилмоқда, жиноят ишини очиш масаласи кўриб чиқилмоқда.

Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала