Собиқ МХХ тергов бошқармаси бошлиғи қидирувга берилди

© Sputnik / Владимир Песня / Медиабанкка ўтишСотрудник следственного изолятора
Сотрудник следственного изолятора - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
О.Бусыгинга нисбатан сиртдан қамоқ эҳтиёт чораси қўлланилиб, у қидирувга берилган.

ТОШКЕНТ, 31 июл — Sputnik. Собиқ МХХ (ДХХ) тергов бошқармаси бошлиғи лавозимида ишлаган Олег Бусыгинга нисбатан қидирув эълон қилинди, деб хабар қилди РИА Новости.

Рустам Иноятов - Sputnik Ўзбекистон
Иноятов ишдан четлаштирилган йиғилишда нималар ҳақида гапирилган эди?

Бусыгинга нисбатан 2018 йилнинг 6 июнь куни Жиноят Кодексининг 165-моддаси 3-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилган.

Ҳозирги кунда мазкур жиноят иши юзасидан Бош прокуратуранинг уюшган жиноятчилик ва коррупцияга қарши курашиш бошқармаси томонидан дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Архив маълумотларига кўра, 2008 йилда Олег Бусыгин “Жасорат” медали билан тақдирланган.

Янгиликлар лентаси
0