Интернетда Юлдуз Усмонованинг рақси ҳаммани ҳайратга солди

Oбуна бўлиш
Ўзбекистон халқ артисти Юлдуз Усмонова машина олдида рақс тушган видеоролик интернетда яшин тезлигида тарқалмоқда

Facebook ижтимоий тармоғидаги гуруҳлардан бирида Ўзбекистон халқ артисти Юлдуз Усмонованинг ҳаракатланаётган автомобил олдида рақс тушгани акс эттирилган видеоролик жойлаштирилди.

Видеороликда санъаткор охирги пайт тренд бўлаётган "Кики чэлендж" рақсини ижро этган.

"Kiki challege" янги замонавий флешмоб ҳисобланади. Унга кўра машина ҳаракатланаётган вақтда унинг олдида рақсга тушилади.

Бу видеоролик санъаткорнинг барча мухлисларини ҳайрат ва таажжубга солмоқда. Айни дамда ушбу видеороликни ўзбекистонликлар қизғин муҳокама қилишда давом этмоқда.

Янгиликлар лентаси
0