Шавкат Мирзиёев Ҳиндистон Ташқи ишлар вазири билан музокара ўтказади

© Sputnik / Рамиль Ситдиков / Медиабанкка ўтишПленарное заседание министров иностранных дел России, Индии и Китая (РИК)
Пленарное заседание министров иностранных дел России, Индии и Китая (РИК) - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Ўзбекистон – Ҳиндистон ҳамкорлигини янада ривожлантиришнинг амалий жиҳатларини, шунингдек халқаро кун тартибининг долзарб масалаларини муҳокама қилиш кўзда тутилган.

ТОШКЕНТ, 2 авг — Sputnik. 2018 йил 4 август куни Ҳиндистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Сушма Свараж Тошкентга ташриф буюради, деб хабар қилди ТИВ матбуот хизмати.

Шавкат Мирзиёев встретился с Нарендрой Моди - Sputnik Ўзбекистон
Шавкат Мирзиёев ва Нарендра Моди IT, тиббиёт ва туризм лойиҳаларни муҳокама қилишди

Ҳиндистон делегациясининг Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев томонидан қабул қилиниши кутилмоқда.

Ташриф дастуридан шунингдек Ҳиндистон ТИВ раҳбарининг Ўзбекистон Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси, Ҳукумати ва Ташқи ишлар вазирлиги раҳбарияти билан учрашувлари ва музокаралари ҳам ўрин олган бўлиб, мазкур тадбирлар давомида Ўзбекистон – Ҳиндистон ҳамкорлигини янада ривожлантиришнинг амалий жиҳатларини, шунингдек халқаро кун тартибининг долзарб масалаларини муҳокама қилиш кўзда тутилган.

Янгиликлар лентаси
0