Тошкентликлар таксига қанча вақтларини сарфлашади

© Sputnik / Рамиз БахтияровАвтомобиль Yandex Taxi
Автомобиль Yandex Taxi - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Таксида юришнинг ўртача давомийлиги 18 дақиқа 17 сонияни, ўртача масофа 3,7 кмни, ўртача нарх эса 1000 сўмни ташкил этади.

ТОШКЕНТ, 2 авг - Sputnik. inDriver йўловчи ташиш мобил сервиси тошкентликлар бир йилда 60 соат вақтини таксида ўтказишларини аниқлади.

inDriver тадқиқот давомида Тошкент аҳолиси қачон ва қайси йўналишларда таксига буюртма беришларини ва қанча вақт юришларини таҳлил қилиб чиқди.

Тошкентда 20дан зиёд ноқонуний “Яндекс.Такси” автомобиллари жарима майдонига жўнатилди

Статистикага кўра, Тошкент аҳолиси ҳафтасига ўртача 3-4 марта таксига буюртма беради. Дам олиш кунларида иш кунларидагига нисбатан икки марта кўпроқ буюртма берилади.

Таксида юришнинг ўртача давомийлиги 18 дақиқа 17 сонияни, ўртача масофа 3,7 кмни, ўртача нарх эса 1000 сўмни ташкил этади.

Энг кўп буюртма эрталаб соат 8-9га ҳамда 17-19га тўғи келади. Дам олиш кунлари 18дан 22га қадар таксилар банд бўлади.

Энг кўп буюртмалар Сергели, Юнусобод, Қўйлиқ, Чилонзор туманларидан ва Шота Руставели кўчасидан тушади.

Энг кўп бориладиган манзиллар эса Қўйлиқ бозори, аэропорт, "Водник" даҳаси, Жанубий вокзал, ТТЗ "Диадора", Сергели 8-а, Сергели 7, "Малика" савдо маркази ҳисобланади.

Янгиликлар лентаси
0