“Ўзбекистон ҳаво йўллари”га қарашли самолётда қўниш жараёнида носозлик юзага келди

© Sputnik / Рамиз БахтияровBoeing 757 узбекских авиалиний
Boeing 757 узбекских авиалиний - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Boeing 767 самолёти тормоз бериш тизимидаги носозлик туфайли шасси ғилдираклари қизиб, шиналарга қисман шикаст этди.

ТОШКЕНТ, 2 авг — Sputnik. Бугун, 2 август куни тонгги соат 05:10 да Истамбул-Тошкент мунтазам қатнови бўйича учиб келаётган “Ўзбекистон ҳаво йўллари” Миллий авиакомпаниясининг Boeing 767 самолёти пойтахт аэропортига қўниш жараёнида тормоз бериш тизимидаги носозлик туфайли шасси ғилдираклари қизиб, шиналарга қисман шикаст этди. Бу ҳақда “Ўзбекистон ҳаво йўллари” матбуот хизмати хабар қилди.

“Қўниш штат режимида амалга оширилди. Тергов-суриштирув ишлари олиб борилмоқда. Миллий авиакомпания йўловчилардан етказилган ноқулайликлар учун узур сўрайди”, - дейилган хабарда.

Янгиликлар лентаси
0