Юлдуз Усмонованинг танқидларга лўнда жавоби: ҳаётдан мамнун бўлинглар

© Фото: yulduz.uzЮлдуз Усманова
Юлдуз Усманова - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Видеоролик бошида Юлдуз Усмонова билдирилган табриклар учун ҳаммага миннатдорлик билдириб, яхши кайфият тилади.

ТОШКЕНТ, 2 авг — Sputnik. Ўзбекистон халқ артисти Юлдуз Усмонова интернетда билдирилган танқидларга жавоб берди.

Сотрудник ГАИ - Sputnik Ўзбекистон
Хавфли флешмоб: Юлдуз Усмоновага чора кўриладими

Бу ҳақда Facebookдаги гуруҳлардан бирида унинг видео мурожаати жойлаштирилди.  

Видеоролик бошида Юлдуз Усмонова билдирилган табриклар учун ҳаммага миннатдорлик билдириб, яхши кайфият тилади. Ҳаётдан мамнун бўлишни ўрганиш кераклигини алоҳида таъкидлаб ўтди.

“Ҳаётдан мамнун бўлинглар. Бунчалик агресив, негатив бўлиш керак эмас. Опамни ачиғи келади деб овора бўлиб ўйламанглар. Мен ҳаммаларини барибир яхши кўраман. Сизлар учун “Kiki”ни ўйнаб юраверамиз. Билган бўлсаларингиз, ўрик олдида ҳам ўйинга тушганмиз, шунда ҳам кайфиятимиз яхши эди. Ўша "Kiki"ни ўйнаган кунимиз ҳам, тўйларни чиройли ўтказиб, зўр бўлгани учун кайфият яхши эди. Бундан кейин ҳам кайфиятимизни Оллоҳ яхши қилсин. Сизлар учун ўйинга тушиб юрайлик”, - дейди Юлдуз Усмонова видеороликда.  

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон халқ артисти Юлдуз Усмонова машина олдида рақс тушган видеоролик интернетда яшин тезлигида тарқалди. Унда санъаткор охирги пайт тренд бўлаётган "Kiki challenge" рақсини ижро этганди.

Видеоролик санъаткорнинг барча мухлисларини ҳайрат ва таажжубга солганди. Видеороликни ўзбекистонликлар қизғин муҳокама қилишди.

Янгиликлар лентаси
0