Ўзбекистонда Жиззах-Мирзачўл йўналишида янги поезд қатнови очилди

© Sputnik / Рамиз БахтияровПоезд перед отправлением
Поезд перед отправлением - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Поезд вилоятнинг Шароф Рашидов, Пахтакор, Дўстлик ва Мирзачўл туманларини ўзаро боғлайди.

ТОШКЕНТ, 2 авг - Sputnik. "Ўзбекистон темир йўллари" компанияси Жиззах–Мирзачўл–Жиззах йўналишида шаҳарлараро поезди қатновини йўлга қўйди. Бу ҳақда компания матбуот хизмати хабар берди.

Масофанинг умумий узунлиги 80 километрдан иборат бўлиб, поезд Жиззах вокзали ва Иржар станцияси оралиғида ҳаракатланади. Ҳаракат вақти 2 соату 10 дақиқани ташкил этади.

Поезд вилоятнинг Шароф Рашидов, Пахтакор, Дўстлик ва Мирзачўл туманларини ўзаро боғлайди.

Замонавий транспорт бир вақтнинг ўзида 200 нафардан ортиқ йўловчига хизмат кўрсатиш имкониятига эга. Чипта нархи 3,5 минг сўм.

Янгиликлар лентаси
0