Уйчи туманида раҳбарлар “тўртлиги” ишдан олинди

© Sputnik / Сергей Субботин / Медиабанкка ўтишПортфели
Портфели - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Туман ҳокими, прокурори, ички ишлар бўлими ва солиқ инспекцияси бошлиғи эгаллаб турган вазифаларидан озод этилган

ТОШКЕНТ, 3 авг – Sputnik. Наманган вилояти Уйчи туманида 4 та сектор раҳбарлари – туман ҳокими, прокурори, ички ишлар бўлими ва солиқ инспекцияси бошлиғи эгаллаб турган вазифаларидан озод этилди.

Бу ҳақда Уйчи тумани ҳокимлигидаги манбасига таяниб “Namnews.uz” ахборот-таҳлилий портали хабар берди.

Манбанинг маълум қилишича, “тўртлик” раҳбарлари ғўза парваришида жиддий хато ва камчиликларга йўл қўйганлиги, мавсум давомида хотиржамликка берилиб, агротехник тадбирларни белгиланган муддатда тўғри ташкил этмаганлиги, ўз хизмат вазифаларига совуққонлик билан қараганлиги сабабли эгаллаб турган лавозимидан озод этилган.

Янгиликлар лентаси
0