Кириш имтиҳондаги ўйинлар: уддабурон абитуриентлар синовдан четлаштирилди

© Х. Пайдоев / Народное словоСтуденты во время вступительных экзаменов в "Узэкспоцентре"
Студенты во время вступительных экзаменов в Узэкспоцентре - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Прокуратура ходимлари Юридик университетнинг барча текширувларидан сохта паспорт билан ўтиб кетган сохта абитуриентни қўлга олишди.

ТОШКЕНТ, 3 авг — Sputnik. Ўзбекистон Бош прокуратураси кириш имтиҳонлари жараёнида аниқланган ҳолатлар ҳақида видео лавҳа тайёрлади.

Мессенджер Telegram на экране телефона - Sputnik Ўзбекистон
Абитуриентлар имтиҳон натижаларини Telegram орқали билишлари мумкин

Тест синовларнинг биринчи кунидаёқ 179 нафар абитуриент - ҳудудга кириш жойида уяли телефон, шпаргалкалар олиб киришга уринганлиги учун, 76 нафар абитуриент эса имтиҳон ўтказиладиган бино ичида шпаргалкадан фойдалангани учун тест синовларидан четлаштирилди.  

Хуллас, бир кунда 255 нафар абитуриент ўзлари қинғирликлари сабаб талаба бўлиш имкониятидан маҳрум бўлди.

Шунингдек, лавҳада Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ходимлари Юридик университетнинг барча текширувларидан сохта паспорт билан ўтиб кетган сохта абитуриент қўлга олинганлиги намойиш қилинган.

Усмонов Улуғбек Махсуд ўғли номига расмийлаштирилган фуқаролик паспортини уддабуронлик билан "сохталаштириб" Юридик университети тест имтиҳонларига кирган 24 ёшли Жаҳонгирмирзо Фозилов ўзига юклатилган вазифани тугата олмади.

Барча текширувлардан ўтиб, тест якунланишига бир соат қолгандагина Департамент ходимлари Жаҳонгирмирзони қўлга олишган.

Аввал ҳам фирибгарлик билан икки маротаба судланган Жаҳонгирмирзо Фозиловга нисбатан 228-моддаси тартибида жиноий иш қўзғатилиб, тергов ҳаракати бошлаб юборилди.

Янгиликлар лентаси
0