Олий ўқув юртларининг сиртқи таълим шаклига тест синовлари 20 августдан бошланади

© Foto : Facebook / Aziz Abdukhakimov・Азиз АбдухакимовАбитуриенты во время вступительных экзаменов
Абитуриенты во время вступительных экзаменов - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Вазирлик олий таълим муассасаларининг сиртқи таълим шаклига ўқишга қабул қилиш учун кириш тест синовлари ўтказиладиган бинолар рўйхатини ҳам эълон қилди.

ТОШКЕНТ, 4 авг – Sputnik. Республика олий таълим муассасаларининг сиртқи таълим шаклига тест синовлари 20 августдан бошланади. Бу ҳақда Ўзбекистон Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.

Хабарда айтилишича, тест синовлари икки сменада ўтказилади.

Шунингдек, вазирлик олий таълим муассасаларининг сиртқи таълим шаклига ўқишга қабул қилиш учун кириш тест синовлари ўтказиладиган бинолар рўйхатини ҳам эълон қилди.

Ўзбекистонда айни кунларда олий таълим муассасаларига кириш учун тест синовлари бўлиб ўтмоқда.

Янгиликлар лентаси
0