Тошкентда яна бир кўчада автотранспорт ҳаракати қайта тикланмоқда

© iibb.uzВозобновление движения по улице Бузкуча в Ташкенте
Возобновление движения по улице Бузкуча в Ташкенте - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Буюк Ипак йўли кўчасига туташ бўлган Бўзкўча кўчасида автотранспорт ҳаракати қайта тикланмоқда.

ТОШКЕНТ, 5 авг – Sputnik. Кеча 4 август куни Тошкентдаги Буюк Ипак йўли кўчасига туташ бўлган Бўзкўча кўчасида автотранспорт ҳаракати қайта тикланмоқда. Бу ҳақида ИИББ матбуот хизмати хабар қилди.

“Бугун, 4 август куни Бўзкўча кўчасининг Буюк ипак йўли кўчасига туташган қисмида транспортлар ҳаракатини тиклаш ишлари бошлаб юборилди. Ушбу кўчанинг очилиши ҳайдовчилар учун қўшимча қулайлик яратиши шубҳасиз”, - дейилган хабарда.

Эслатиб ўтамиз, охирги бир ярим йил давомида Тошкентда олдин автомобил ҳаракати тўхтатиб қўйилган бир неча кўчаларда автомобил ҳаракати қайта тикланди. 

 

Янгиликлар лентаси
0