Хитой биринчи гипертовушли учиш қурилмасини синовдан ўтказди

© AFP 2023 / STRЗапуск ракеты
Запуск ракеты - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Бу қурилма юқори тезлиги туфайли исталган ракетага қарши мудофаа тизимини четлаб ўтиши мумкин.

ТОШКЕНТ, 6 авг — Sputnik. Хитойда "Синкун-2" (Юлдузли осмон) гипертовушли учиш қурилмасини мувафаққиятли синовдан ўтказди. Бу ҳақда РИА Новости Хитой аэрокосмик аэродинамика академиясига асосланган ҳолда хабар қилди.

Испытания гиперзвуковой ракеты Кинжал - Sputnik Ўзбекистон
Россия энг янги "Кинжал" гипертовушли ракетани синовдан ўтказди - видео

Синов Хитойнинг шимолий-ғарбидаги полигонлардан бирида жума куни ўтказилди. Учар қурилма ҳавода 10 дақиқа бўлди. Шу вақтда у 30 километрли баландликда бир нечта машқларни бажариб, белгиланган жойда қўнди.

Хабарга асосан, академияда ушбу қурилма устида уч йилда тадқиқот олиб борилган.

Global Times нашри ёзишича, ушбу қурилма ядровий ракеталарни етказиши ҳамда юқори тезлиги туфайли исталган ракетага қарши мудофаа тизимини четлаб ўтиши мумкин.

Янгиликлар лентаси
0