Ўзбекистонлик спортчилар Осиё ўйинларига кузатилди

© НОК УзбекистанаВ НОК состоялись проводы спортсменов на Азиатские игры и презентация новой экипировки
В НОК состоялись проводы спортсменов на Азиатские игры и презентация новой экипировки - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Осиё ўйинларида Ўзбекистондан спортнинг 30 тури бўйича 232 нафар спортчи қатнашади.

ТОШКЕНТ, 7 авг - Sputnik.  Миллий олимпия қўмитасида спортчиларни 18 августдан 2 сентябргача Индонезияда бўилб ўтадиган Осиё ўйинларига кузатиш маросими бўлиб ўтди.

Осиё ўйинларида Ўзбекистондан спортнинг 30 тури бўйича 232 нафар спортчи қатнашади.

Тадбирнинг тантанали қисмидан сўнг Ўзбекистон спорт делегацияси учун эксклюзив тарзда ишлаб чиқарилган спорт либослари тақдимоти ўтказилди.

"Осиё ўйинларида Ўзбекистон спорт делегациясига чет эл компаниялари томонидан қизиқиш бу даражада бўлади деб ўйламагандик. Спорт экипировкалари бўйича чет эл компаниялари бизга таклиф билан чиқишди. Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси Хитойнинг «QIERTE Co. Ltd» компанияси томонидан PRES-JOG бренди остидаги спорт либосларини танлади”, – деди Миллий олимпия қўмитаси бош котиби Жасур Матчанов.

Маросимда Ўзбекистон бош вазири ўринбосари Азиз Абдуҳакимов, Миллий олимпия қўмитаси президенти Умид Аҳмаджонов, Жисмоний тарбия ва спорт вазири Дилмурод Набиев, Ўзбекистон президент девони масъул ходими Зафар Бакиев, Миллий олимпия қўмитаси бош котиби Жасур Матчанов, етакчи спортчилар, спорт федерациялари вакиллари ва оммавий ахборот воситаси ходимлари иштирок этишди.

Азиз Абдуҳакимов делегация байроқдори Исроил Мадримовга тантанали равишда Ўзбекистон Республикасининг давлат байроғини топширди.

Янгиликлар лентаси
0