Ўзбекистонда оилавий меҳмонхоналар ташкил этилади

© Sputnik / Рамиз БахтияровТуристы на улицах Бухары
Туристы на улицах Бухары - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Турар жойга эга бўлган шахс Оилавий меҳмон уйларини рўйхатга олиш ва унинг ягона реестрига кириш учун ариза бериши керак.

ТОШКЕНТ, 9 авг — Sputnik. Оилавий меҳмон уйлари фаолиятини ташкил этиш тўғрисидаги Ҳукумат қарори қабул қилинди, деб хабар қилди "Ҳуқуқий ахборот" канали.

Участник экспедиции в Каракумах - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистон ва Қозоғистон келишувига кўра Осиё шенгени тез орада жорий этилиши мумкин

Қарорга мувофиқ оилавий меҳмон уйи – мазкур меҳмон уйида уй эгасининг оила аъзолари билан бирга яшаш тамойили бўйича бир вақтнинг ўзида 10 нафаргача ташриф буюрувчиларга (туристларга) вақтинча яшаш ва (ёки) овқатланиш бўйича хизматлар кўрсатувчи хусусий уй-жойдир. Бунда мазкур жой ҳар бир яшовчи шахсга 3 м2 ҳисобидан тўғри келадиган тураржой майдонига эга бўлиши лозим.

Оилавий меҳмон уйини ташкил этиш учун тегишли турар жойга эга бўлган шахс Оилавий меҳмон уйларини рўйхатга олиш ва унинг ягона реестрига кириш учун ариза бериши керак.

Мазкур реестр Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси томонидан юритилади.

Қўмита ҳужжатларни олган кунидан бошлаб уларни уч иш куни давомида кўриб чиқади ҳамда натижалар юзасидан далолатномани расмийлаштиради.

Мужчина закрывает портфель - Sputnik Ўзбекистон
АҚШлик тадбиркор Туризмни ривожлантириш давлат қўмитасида юқори лавозимга тайинланди

Ушбу далолатнома асосида уйлар ягона реестрга киритилади, реестрга киритилгандан сўнг тегишли хизматларни кўрсатиш мумкин бўлади.

Реестрга киритиш тўғрисидаги аризани кўриб чиқиш ва кўчирма бериш учун тўлов ундирилмайди.

Оилавий меҳмон уйлари ягона реестрига киритилган тадбиркорлар буюртмаларига биноан энг кам иш ҳақининг 300 баробаригача миқдорда, беш йил муддатга, шу жумладан 2 йиллик имтиёзли давр билан кредитлар ажратилиши мумкин.

Реестр электрон шаклда юритилади ва Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси расмий веб-сайтига жойлаштирилади.

Янгиликлар лентаси
0