Ўзбекистон ҳукумати Тошкент шаҳрида "Давлат тили тўғрисида"ги қонун ижросини ўрганмоқчи

© Sputnik / Валерий Мельников / Медиабанкка ўтишПодготовка к президентским выборам в Узбекистане
Подготовка к президентским выборам в Узбекистане - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Сенаторларнинг таъкидига кўра, 1989-йил ўзбек тили тўғрисида қонун қабул қилинган, лекин у ҳалигача бажарилмайди.

ТОШКЕНТ, 9 авг - Sputnik, Дилшода Раҳматова. Тошкент шаҳрида "Давлат тили тўғрисида"ги қонуннинг ижросини ўрганилади, деди журналистларга Ўзбекистон Сенатининг Ёшлар, маданият ва спорт масалалари қўмитаси раиси ўринбосари Рўзи Саидов, деб хабар қилди. Sputnik Ўзбекистон мухбири.

Саидовнинг айтишича, тил ҳақидаги қонун ижросини ўрганиш учун Тошкент шаҳри танлангани бежиз эмас.

Ўзбекча-русча сўзлашгич - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбек тилининг тарихи ёхуд Ходжа, Досмат, Махаматлар қандай пайдо бўлгани ҳақида

"Чунки ҳамма муаммолар шу ерда. Тошкент шаҳри ҳудудини олганимиз сабаби, нашриётлар, телерадиокомпаниялар, газеталар, реклама берадиган жой ҳаммаси шу ерда жойлашган. Мана кўчалардаги рекламаларни ўзингиз кўрасиз қандай ёзилишини. Объектларга ном бериш ҳам аллақандай европача усулларга ўтиб кетган. Мана шу масалаларни бир ўрганиб чиқмоқчимиз", - деб таъкидлади у.

Ўзбекистон Сенатининг Ёшлар, маданият ва спорт масалалари қўмитаси раиси Иқболжон Мирзалиев ҳам тил масаласи мавзуси унинг энг оғриқли нуқтаси эканлигини қўшимча қилди.

"Дунёда бизга ўхшаган боқи-беғам, ўзини ҳурмат қилмайдиган халқ бошқа бўлмаса керак. Чунки 1989-йил ўзбек тили тўғрисида қонун қабул қилинган, лекин ҳалигача бажарилмайди. Янаги йил Қонун қабул қилинганлигига 30 йил тўлади, лекин ҳамма бепарво, ҳаммага бир пул", - деди Мирзалиев ва Тошкентдаги "Фурқат" боғини мисол келтирар экан, боғ майдонида, кираверишда ёзилган номидан бошқа бирорта ўзбекча ёзув кўрмаганлигини қўшимча қилди.

Иқбол Мирзо, шу ўринда "Тилга қарши чиқсак, миллатчи бўлиб қолмаймизми", дея савол берадиганлар ҳақида ҳам тўхталди.

Алишер Навоийнинг 575 йиллигига бағишланган тадбир - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистонда ўзбек тили ойлиги эълон қилинди

"Нега миллатчи бўласиз? Сиз ўзингизнинг Қонунингизни бажараяпсиз-ку! Агар биз Қонунни билсак, нимадан қўрқамиз? Ахир биз бошқа миллатга, бошқа халқга, бошқа тилга қарши уруш эълон қилаётганимиз йўқ!? Ўзимизнинг тилимизни, ўзимизни қаддимизни-қадримизни билайлик деяпмиз", - деб таъкидлади сенатор.

Қайд этилишича, Тошкент шаҳрида "Давлат тили тўғрисида"ги қонуннинг ижросини ўрганиш мақсадида, Сенатнинг Ёшлар, маданият ва спорт масалалари қўмитаси аъзолари, Вазирлар Маҳкамаси, Адлия вазирлиги, Бош прокуратура, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ва бошқа тузилмалар мутасаддиларидан иборат ишчи гуруҳ тузилган ва вазифалар белгилаб олинган.

Янгиликлар лентаси
0