АҚШда Сиэтл аэропортидан олиб қочилган самолёт ҳалокатга учради

CC0 / pixabay. / Самолет во время посадки
Самолет во время посадки - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Самолётни тутиш учун иккита F-15 қирувчи самолёти йўналтирилган.

ТОШКЕНТ, 11 авг – Sputnik. Авиакомпания ходими Сиэтлдаги Такома халқаро аэропортидаги самолётда рухсатсиз парвозни амалга оширди, деб хабар берди РИА Новости.

Самолёт бортида йўловчилар бўлмаган. Полициянинг хабарига кўра, самолётни тутиш учун иккита F-15 қирувчи самолёти йўналтирилган.

Ҳарбий учувчилар самолётни аҳоли яшамайдиган ҳудудга олиб боришга уринишган. Охир-оқибат самолёт ерга қулаган.

Полиция ушбу ҳолат терроризм билан боғлиқ эмаслигини қайд этмоқда.

Янгиликлар лентаси
0