Тошкентда мудҳиш ЙТҲ содир бўлди

Oбуна бўлиш
Бир неча дақиқда олдин Мирзо Улуғбек туманида ТТЗ яқинида мудҳиш ЙТҲ содир бўлди.

ТОШКЕНТ, 12 авг - Sputnik. Бир неча дақиқда олдин Тошкентнинг Мирзо Улуғбек туманида, ТТЗ яқинида мудҳиш ЙТҲ содир бўлди, деб хабар қилмоқда “Водители Ташкента” гуруҳи аъзолари.

Хабарда айтилишига кўра, Тошкентнинг Мирзо Улуғбек тумани ҳудудида  кулранг ва қора рангли Ласетти автомобиллари тўқнашган. Кучли зарбадан кулранг Ласеттининг ён томони ичкарига чуқур кириб кетган.

Фейсбукда “ВТ” гуруҳида қолдирилган изоҳларга кўра, ушбу ЙТҲ ТТЗга яқин жойда содир бўлган, ҳайдовчилардан бири қизил чироққа тўхтамасдан катта тезликда ҳаракатланаётган бўлган. Воқеа гувоҳларига кўра – ЙТҲда қурбон бўлганлар йўқ.

© Нодир Гафуров/ВТТошкентда мудҳиш ЙТҲ содир бўлди
Тошкентда мудҳиш ЙТҲ содир бўлди - Sputnik Ўзбекистон
Тошкентда мудҳиш ЙТҲ содир бўлди
Янгиликлар лентаси
0