Сиёсат

Эмомали Раҳмон ташрифининг кун тартиби маълум бўлди

© Sputnik / Виктор ТолочкоЭмомали Рахмон
Эмомали Рахмон - Sputnik Ўзбекистон
Обуна бўлиш
Yandex newsTelegram
Эмомали Раҳмон ташрифи давомида тор ва кенг доирада музокаралар ўтказиш, "Ўзэкспомарказ"да Тожикистон маҳсулотлари кўргазмасига ташриф буюриш ва Олий Мажлис вакиллари билан учрашиш режалаштирилган.

ТОШКЕНТ, 15 авг – Sputnik. Тожикистон Президенти Эмомали Раҳмон давлат ташрифи билан Тошкентга 17 август куни тонгда келади, деб хабар қилди президент матбуот котиби Комил Алламжонов.

“Мустақиллик монументига гул қўйиш маросимидан сўнг Кўксаройда давлат раҳбарларининг музокаралари бошланади. Музокаралар аввал тор, кейин кенг доирада ўтказилади”, - дейилган хабарда.

Мулоқот чоғида икки мамлакат ўртасидаги сиёсий, савдо-иқтисодий, транспорт-коммуникация, туризм, маданий-гуманитар соҳалардаги ва ҳудудлараро ҳамкорликни ривожлантириш масалалари муҳокама қилинади, томонларни қизиқтирган минтақавий ва халқаро муаммолар юзасидан фикр алмашилади.

Президент Узбекистана Шавкат Мирзиёев и Президент Таджикистана Эмомали Рахмон - Sputnik Ўзбекистон
Аналитика
"Энди тўсиқлар йўқ": Ўзбекистон — Тожикистон стратегик ҳамкорлик йўлида

Музокаралар якунлари бўйича Ўзбекистон-Тожикистон ҳамкорлигини янги босқичга кўтаришга қаратилган қатор ҳужжатлар имзоланиши режалаштирилган.

Куннинг иккинчи ярмида “Ўзэкспомарказ”да Тожикистон маҳсулотлари кўргазмаси бўлади. Эмомали Раҳмон пойтахтимиздаги “Артел” заводига ҳам ташриф буюриши кўзда тутилган.

Шу куни Ўзбекистон ва Тожикистон Президентларининг икки мамлакат санъат усталари иштирокида ўтказиладиган концертда қатнашиши режалаштирилган.

Тожикистон Президенти 18 август куни Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Спикери Нуриддин Исмоилов, Бош вазир Абдулла Арипов билан учрашувлар ўтказади. Эмомали Раҳмон шу куни Самарқандга ташриф буюриб, диққатга сазовор масканларни зиёрат қилади.
Ташриф давомида дастурга ўзгаришлар киритилиши мумкин.

Янгиликлар лентаси
0