Дунёда

Европалик журналистлар 2018 йилнинг энг яхши смартфонни танлашди

© HUAWEIHUAWEI P20 Pro
HUAWEI P20 Pro - Sputnik Ўзбекистон
EISA – Европанинг журналистлар ассоциацияси “2018 йилнинг энг яхши смартфони” совринини Samsung ёки Apple маҳсулотига эмас - Huaweiга беришди.

ТОШКЕНТ, 17 авг - Sputnik.  EISA экспертлари Huawei P20 PRO  смартфонини 2018 йилнинг энг зўр смартфони деб тан олишди. 

Экспертлар фикрига кўра ушбу смартфон 2018 йилда тақдим этилган смартфонлар орасида “энг замонавий, энг инновацион ва техник жиҳатдан энг мукаммал” смартфон.

Huawei P20 PRO – устки қисми ойнадан ясалган, экрани AMOLED 1080x2240 пикселей, аккумулятори 4000 мАч.   Журналистлар ушбу смартфоннинг Leica  компанияси томонидан ишлаб чиқилган, учта объективлик фотокамерасини  алоҳида мақтовга сазовор деб топишди.

Фотоаппаратнинг асосий камераси матрицаси 40 мегапиксел, объектив диафрагмаси F 1,8 кўрсатгичга тенг, яъни ёруғлик кам бўлганда ҳам вспышкасиз суратга олиши мумкин. Ундан ташқари смартфон яна иккита объективга эга - 20 мегапикселли F 1,6 оқ-қора суратга олувчи ва 8 мегапикселли 5 карра зумга эга бўлган учинчи объактив.

© ifixitHUAWEI P20 Pro
Европалик журналистлар 2018 йилнинг энг яхши смартфонни танлашди - Sputnik Ўзбекистон
HUAWEI P20 Pro

Ушбу уччала объектив дастур орқали ягона фотокамера сифатида ишлаши мумкин. Махсус интеллектуал дастур фойдаланувчига ҳар қандай шароитда ҳам автоматик равишда энг сифатли фотосурат ёки видеолавҳа суратга олиш имконини беради.

Эслатиб ўтамиз, EISA таркибига Европанинг 19 мамлакатидан 50дан ортиқ аудио ва видео техникага ихтисослашган нашрларини бирлаштирган журналистлар ассоциациясидир. EISA экспертлари ҳар йили турли номинациялар бўйича йилнинг энг яхши аудио ва  видео техникаси ғолибларини эълон қилади.

Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала