Мактаб формасини қаердан сотиб олиш мумкин?

© Sputnik / Владимир Астапкович / Медиабанкка ўтишПосетительница изучает каталог производителей школьной формы
Посетительница изучает каталог производителей школьной формы - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Ўзбекистонда ягона мактаб формаси тасдиқланган эди. Мактаб формаси сотиладиган савдо шохобчалари манзиллари ҳар йили 20 апрелга қадар оммавий ахборот воситалари томонидан эълон қилинади

ТОШКЕНТ, 17 авг - Sputnik. Ўзбекистон Вазирлар Маҳкамасининг "Давлат умумий ўрта таълим муассасалари ўқувчиларини замонавий ягона мактаб формаси билан таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида" қарори қабул қилингач кўпгина ота-оналар янги формани қаердан харид қилиш мумкин, деган савол билан Спутник таҳририятига мактуб йўлладилар.

Вариант школьной формы  - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистонда ягона мактаб формаси қабул қилинди

Телеграммдаги "Ўқитувчи" каналида мана шу саволга жавоб берилди.

Канал маълумотига кўра, Ўзбекистонда ягона мактаб формаси тасдиқланган эди. Мактаб формаси сотиладиган савдо шохобчалари манзиллари ҳар йили 20 апрелга қадар оммавий ахборот воситалари томонидан эълон қилинади.

Таълим муассасаси раҳбарияти томонидан ҳар йили 1 майга қадар таълим муассасасининг барчага кўринадиган жойларига мактаб формасини қаерда ва қандай тартибда харид қилиш мумкинлиги тўғрисида тегишли эълон жойлаштирилади.

Мактаб формасини сотишда мактаб директори, раҳбар ходимлар ва ўқитувчилар иштирок этмайди, деб эслатма берган канал.

Янгиликлар лентаси
0