Тожикистон билан стратегик шериклик ҳақида шартнома имзоланди

© Пресс-служба президента УзбекистанаЭмомали Рахмон и Шавкат Мирзиёев во время подписания документов
Эмомали Рахмон и Шавкат Мирзиёев во время подписания документов - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Ўзбекистон ва Тожикистон орасида стратегик шериклик ҳақидаги шартнома имзоланди.

ТОШКЕНТ, 17 авг – Sputnik. Кўксаройда бўлиб ўтган олий даражадаги музокаралар якунида Ўзбекистон ва Тожикистон президентлари икки давлат орасида стратегик шериклик ҳақидаги шартномани имзолади, деб хабар қилмоқда президент матбуот хизмати.

"Ўзбекистон Республикаси ва Тожикистон Республикаси орасида имзоланган стратегик шериклик ҳақидаги шартномада узоқ муддатли ва барқарор шериклик муносабатлари ўрнатиш мақсади, ўзаро ҳамкорликнинг стратегик йўналишлари белгиланган", - дейилган хабарда. 

Ундан ташқари Шавкат Мирзиёев ва Эмомали Раҳмон давлат раҳбарларининг Қўшма баёнотини ҳам имзолади.

Ўзбек-тожик муносабатлари - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистон ва Тожикистон муносабатлари

Шунингдек, саноат, стандартлаш ва сертификатлаш, чегарадан ўтказиш, таълим ҳужжатларини тан олиш, геодезия ва геология, қишлоқ хўжалиги, маданият ва бошқа соҳалардаги ҳамкорликка доир 27 та ҳужжат имзоланди. Жумладан, Сурхондарё вилояти билан Хатлон вилояти, Самарқанд вилояти билан Сўғд вилояти ўртасида савдо-иқтисодий, илмий-техникавий ва маданий-гуманитар ҳамкорлик тўғрисида битимлар қабул қилинди.  

Давлат раҳбарлари бўлиб ўтган музокаралар ва эришилган келишувлардан мамнунлигини, Стратегик шериклик тўғрисидаги шартнома улар орасида алоҳида аҳамиятга эга эканини таъкидлади.   

“Ўзбекистон ва Тожикистон муносабатларидаги катта ўзгаришлар ҳақида кўп гапириш мумкин. Лекин энг муҳим ютуқ – амалий ишларимиз миллионлаб одамларга наф келтираётгани, уларнинг қалбида илиқлик уйғотаётганидир. Биз бундан буён ҳам халқларимиз дўстлигининг бузилмас кўпригини ҳар томонлама мустаҳкамлашга ҳаракат қиламиз”, деди Шавкат Мирзиёев. 

Тожикистон Президентининг давлат ташрифи давом этмоқда.

Янгиликлар лентаси
0