Ўзбекистон Халқ шоираси Ҳалима Худойбердиева вафот этди

© natlib.uzПоэтесса Халима Худойбердиева
Поэтесса Халима Худойбердиева - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Ўзбекистон ўзининг яна бир ижодкоридан айрилди. Эл ардоғидаги шоира Ҳалима Худойбердиева 71 ёшида оламдан ўтди.

ТОШКЕНТ, 18 авг - Sputnik. Ўзбекистон Халқ шоираси Ҳалима Худойбердиева оламдан ўтди, деб хабар бермоқда Спутник Ўзбекистон мухбири.

Ҳалима Худойбердиева 71 ёшда эди. Шоира турли йилларда Ўзбекистондаги таҳририятларда юқори лавозимларда ишлаган.

Узоқ йиллар давомида эл назаридан четда қолдирилган Худойбердиева, 2017 йилда Ўзбекистон президенти топшириғи билан тўлиқ реабилитация қилинган ва 2018 йилда шоира "Эл-юрт ҳурмати" ордени билан тақдирланган эди.

Айни вақтда ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари шоира оиласи ва яқинларига чуқур ҳамдардлик билдиришмоқда.

Янгиликлар лентаси
0