Абдулла Ариповнинг автомобили аварияга учради

Oбуна бўлиш
Абдулла Ариповнинг автомобили аварияга учради, бош вазир енгил жароҳатлар билан шифохонага ётқизилди.

ТОШКЕНТ, 20 авг – Sputnik. Абдулла Ариповнинг автомобили йўл-транспорт ҳодисасига учради, бош вазир енгил тан жароҳатлари билан шифохонага ётқизилди, деб хабар қилмоқда Gazeta.uz, ҳукуматдаги ахборот манбасига асосан.

“19 август куни кечқурун Ўзбекистон бош вазири Адулла Арипов Бекободдан Тошкентга келаётган йўлда йўл-транспорт ҳодисасига учради. ЙТҲ содир бўлганда ҳукумат раҳбари хизмат машинасида бўлган, у енгил тан жароҳатлари билан шифохонага ётқизилган, унинг саломатлигига ҳеч нарса таҳдид солаётгани йўқ”, - дейилган хабарда.

Ушбу йўл-транспорт ҳодисасида бош вазирдан ташқари яна бир киши жароҳатланган.

Янгиликлар лентаси
0