“Яллама” пости орқали ўтказилаётган юк автомобиллари сони ошди

© Sputnik / Виктор Толочко / Медиабанкка ўтишФуры на границе
Фуры на границе - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
"Яллама- Б.Конисбаев" постида тирбандлик камайди, Ўзбекистон ва Қозоғистон чегара хизматлари суткасига камида 130та юк автомобиллари ўтказишга келишиб олишди.

ТОШКЕНТ, 20 авг – Sputnik. 18 август куни Тошкент вилояти божхона бошқармасининг «Яллама» чегара-божхона постида Давлат божхона қўмитаси раиси М.Азимов ва Қозоғистон Давлат даромадлари қўмитаси раиси А.Тенгебаев ўртасида ишчи учрашув ташкил қилинди, деб хабар қилмоқда Ўзбекистон Божхона қўмитаси матбуот хизмати.

Пассажиры поезда Москва-Душанбе - Sputnik Ўзбекистон
Йўловчи поездларда олиб келинаётган контрабанда товарлар

Учрашувда асосий эътибор сўнгги вақтларда Ўзбекистоннинг “Яллама” чегара-божхона постига туташ жойлашган Қозоғистоннинг “Б.Конисбаев” чегара-божхона постида кузатилаётган юк автомашиналарининг тирбандлиги сабабларини ўрганиш ва бартараф этишга қаратилди.

Хабарда айтилишига кўра, ушбу тирбандликка икки мамлакат орасида транспорт қатновининг ўтган йилга нисбатан 65 % га ошиши сабаб бўлган.

Учрашув якунида иккала томон суткасига энг камида 130 тада юк автомобиллари ўтказишга келишиб олишди. Бу ҳар бир автотранспортни текшириш вақти - 10 дақиқа дегани.

Ундан ташқари томонлар иккала томонда ҳам навбат кутаётган автомобиллар сонини онлайн назорат қилиб боришга келишиб олишди.

Муратжон Азимов - Председатель ГТК - Sputnik Ўзбекистон
Тадбиркорларга қандай қулайликлар жорий этилди – божхона қўмитаси раиси жавоби

Эслатиб ўтамиз, Қозоғистон Давлат Даромадлари қўмитаси хабарига кўра, ушбу чегара пунктида 1-7 август кунлари Қозоғистон томонида 315 та юк автомобилларидан иборат тирбандлик ҳосил бўлган. Икки томон келишувидан сўнг, чегарада навбат кутиб турган юк автомобиллари сони қисқариб, айни дамда 60та автомобилни ташкил қилмоқда. 

Ўзбекистон Божхона қўмитаси матбуот хизмати хабарига кўра, Ўзбекистон ва Қозоғистон ўзаро келишувига асосан 2018-2019 йиллларда икки мамлакат орасидаги "халқаро" мақомга эга бўлган ва иш ҳажми кенг бўлган “Яллама”, “Ғишткўприк”, “Навоий” ва “С.Нажимов” чегара-божхона постларида реконструкция ишлари олиб борилмоқда.

Хусусан ушбу постларда катта ҳажмдаги рентген-сканер аппаратлари, радиацион-назорат тизимлари билан жиҳозлаш, видеокузатув тизимини янада яхшилаш, автотранспорт воситаларининг давлат рақамларини аниқлаш ва юк ташувчи транспортларнинг оғирлигини аниқлайдиган жиҳозларни ўрнатиш назарда тутилган.

Янгиликлар лентаси
0