Ўзбекистон олимпия терма жамоаси Таиланд устидан ғалаба қозонди

© Ассоциация футбола УзбекистанаОлимпийская сборная Узбекистана на Азиатских играх
Олимпийская сборная Узбекистана на Азиатских играх - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Футбол бўйича Ўзбекистон олимпия терма жамоаси Таиланд устидан 1:0 ҳисолбда ғалаба қозониб гуруҳдан 100 %лик натижа билан 1/8 финалга чиқди.

ТОШКЕНТ, 20 авг – Sputnik. Индонезияда бўлиб ўтаётган Осиё ўйинларида Ўзбекистон олимпия терма жамоаси Таиланд устидан ғалаба қозонди, деб хабар қилмоқда УФА матбуот хизмати.

“Ўзбекистон олимпия терма жамоаси Осиё ўйинлари гуруҳ босқичидаги иштирокини якунлади. Сўнгги турда вакилларимиз Таиландга қарши майдонга тушиб,  1:0 ҳисобида ғалаба қозонди”, - дейилган хабарда.

Учрашувдаги ягона голни терма жамоа сардори Забиҳулло Ўринбоев 17-дақиқада киритди. Ўринбоев Алибоев томонидан етказиб берилган узатмани боши билан дарвозага аниқ йўллаб, ҳисобни очишга муваффақ бўлди.

Гол с противоположного конца поля - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистон дарвозабони ажойиб гол урди

Шу тариқа Равшан Ҳайдаров шогирдлари гуруҳдаги ҳар учта ўйинда ғалаба қозониб, 100 фоизлик натижа қайд этишди. Мусобақанинг 1/8 финал ўйини 23 август куни бўлиб ўтади. Вакилларимиз "А", "С" ёки "D" гуруҳидаги учинчи ўринни эгаллаган терма жамоа билан баҳс олиб боради.

Ўзбекистон олимпия терма жамоаси: Ботирали Эргашев, Рустамжон Ашурматов, Ҳожиакбар Алижонов, Акрамжон Комилов (Аббос Отахонов, 54), Жалолиддин Машарипов, Одилжон Хамробеков, Забиҳилло Ўринбоев, Жавоҳир Сидиқов (Хуршид Ғиёсов, 82), Икромжон Алибоев, Азизбек Турғунбоев (Достон Ҳамдамов, 59), Достонбек Турсунов.

Янгиликлар лентаси
0