Жамият

Толиблар Москвага келаяпти

© REUTERS / Parwiz ParwizБоевики движения Талибан
Боевики движения Талибан - Sputnik Ўзбекистон
Москвадаги учрашув сентябр ойи бошида ўтказилади, асосий мақсад - Ислом республикасида россиялик фуқароларнинг хавфсизлигини таъминлашдан иборат.

ТОШКЕНТ, 20 авг – Sputnik. "Толибон" радикал ҳаракати вакиллари Москвада ўтказиладиган Афғонистон бўйича учрашувда иштирок этишга рози бўлдилар, деб хабар қилмоқда РИА Новости.

Ҳозирча қўшимча маълумотлар йўқ.

Толиблар ва расмий Қобулни яраштириш истиқболлари Россия пойтахтида 4 сентябр куни муҳокама қилинади.

Россия ТИВининг асосий мақсади - Афғонистон Ислом Республикаси ҳудудида бўлган россиялик фуқаролар хавфсизлигини таъминлаш ва миллий ярашув жараёнини ишга туширишдан иборат.

Представители движения Талибан - Sputnik Ўзбекистон
Дунёда
Толибон Қурбон байрам арафасида юзлаб асирларни озодликка чиқаради

Ўз навбатида, Афғонистоннинг Россиядаги элчиси Абдул Қаюм Кучай журналистларга Афғонистон ҳукумати "толибон"нинг ушбу мулоқотда иштирок этишига қарши эмаслигини таъкидлаган.

Илгарироқ, толиблар душанба куни юзлаб ҳибсга олинганларни озодликка чиқаргани ҳақида хабар берилган эди. Эндиликда бу инсонлар "Қурбон байрами саодатини ўз оиласи ва дўстлари билан баҳам кўришлари" мумкин бўлади.

Бундан ташқари, Афғонистон президенти Ашраф Ғани "Толибон" билан уч ойлик ярашув ҳақида эълон қилганди.

Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала