Сиёсат

Афғонистон Москвада сентябр бошида ўтадиган учрашувда иштирок этмайди

Илгарироқ, Россия ТИВ 4 сентябрда ўтказиладиган Москва форматидаги маслаҳатлашувга 12 та давлат, шу жумладан АҚШ ҳам таклиф қилингани ҳақида хабар берилганди

ТОШКЕНТ, 22 авг — Sputnik. Афғонистон ТИВ сентябр бошида Москвада ўтадиган Афғонистон бўйича учрашувда Қобул иштирок этмаслиги ҳақида баёнот берди, деб хабар қилди Тolo News телеканали Афғонистон ташқи сиёсий маҳкама вакилиги таянган ҳолда.

Боевики движения Талибан - Sputnik Ўзбекистон
Дунёда
Толиблар Москвага келаяпти

"Тинчлик ўрнатиш бўйича жараён Афғонистон Ислом Республикаси раҳбарлиги остида ўтказилиши керак. Биз Москвадаги музокараларда иштирок этмаймиз", — дея баёнот қилган вазирлик вакили Сибхгат Аҳмадий. Телеканал хабарига кўра, Афғонистон ҳукумати шу пайтга қадар музокараларга расмий таклифнома олгани йўқ.

Илгарироқ, Россия ТИВ 4 сентябрда ўтказиладиган Москва форматидаги маслаҳатлашувга 12 та давлат, шу жумладан АҚШ ҳам таклиф қилингани ҳақида хабар берилганди. Россия ташқи сиёсий маҳкамаси ушбу йиғилишга Доха шаҳридаги толиблар ҳаракатининг сиёсий офиси раҳбариятини ҳам таклиф этганини қайд этиб ўтганди.

Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала