Ўн олти нафар ўзбекистонлик Россия фуқаролигини қабул қилди

© Sputnik / Саид Царнаев / Фотобанкка ўтишРоссийский паспорт
Российский паспорт - Sputnik Ўзбекистон
Россия фуқаролиги 100 дан зиёд фуқароларга берилган, президент шунингдек, икки нафар белоруссияликнинг фуқаролигини тиклаган

ТОШКЕНТ, 22 авг - Sputnik. Россия президенти имзолаган Фармонга кўра, 104 киши Россия фуқаролигига қабул қилинди. Шулардан 16 нафари ўзбекистонликлардир.

Тегишли ҳужжат ҳуқуқий ахборот интернет-порталида эълон қилинган.

Паспорт РФ - Sputnik Ўзбекистон
Миграция
Беш йил ичида Россия фуқаролигини олган ўзбекистонликлар сони 2 бараварга кўпайди

Ушбу ҳужжатга кўра, Ўзбекистондан - 16 киши, Молдавиядан - 14, Арманистондан - 11, Беларус ва Тожикистондан - 10 кишидан, Озарбайжондан - 9 киши, Украина, Афғонистон ва Вьетнамдан - 5 кишидан, Грузия ва Қозоғистондан - 3, Франция, Туркия ва Исроилдан - 2, Кипр, Ҳиндистон, Италия, АҚШ ва Германиядан - 1 кишидан Россия фуқаролигини қабул қилганлар.

Бундан ташқари, Россия ҳудудида туғилган икки фуқаро ҳам Россия фуқаролигини қабул қилган.

Фармонга кўра, ушбу шахслар РФ фуқароси қасамёдини қабул қилиши билан Россия фуқаролигини қўлга киритади. Фақатгина балоғат ёшига етмаган болалар бундан мустасно. Улар ота-оналари келтирган қасамёддан сўнг Россия фуқаролигига ўтадилар.

Бундан ташқари, Россия президенти икки нафар беларуссияликни фуқаролигини тиклаган.

Россия раҳбари, шунингдек, тўрт кишининг фуқароликдан чиқиш тўғрисидаги аризасини қаноатлантирган: булар Литва фуқароси ва уч нафар россияликдир.

Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала